Мулоқотлар самарали давом этмоқда

297

Элликқалъа туманида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Н.Ерлепесов ва Қорақалпоғистон Республикаси солиқ бошқармаси бошлиғи Х.Бекчанов раҳбарлигида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Унда 100 га яқин тадбиркорлар ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

Юзма-юз мулоқотда дастлаб тадбиркорларга солиқ қонунчилигидаги янгиликлар, хусусан, ҚҚС маъмурияти, МХИК, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси саноат корхоналарида ёқилғи-энергия ресурсларидан тежамли фойдаланиш мақсадида электр энергияси учун тариф 15 фоиз пасайтирилган миқдорда имтиёзлар берилгани ҳақида тушунчалар берилди. Сўнг тадбиркорлар мурожаатлари тингланди.

Мулоқотда барча муаммо ва таклифлар батафсил ўрганилиб, муаммоларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ечимини топди. Шу билан бирга, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган айрим масалалар ечими учун муддат белгиланди.

Бундай учрашувларнинг мақсади тадбиркорларнинг муаммоларини самарали ҳал этиш, жойларда ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва шу орқали қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги