Азиз Еримбетов Чили дарвозасига гол урди

326

Жорий йилнинг 3-27 ноябрь кунлари Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига қизғин тайёргарлик кўраётган Исломбек Исмоилов бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кеча Чили U-17 терма жамоасига қарши ўйин ўтказди.

Ўта кескин кечган ўйиннинг 35-дақиқасида қорақалпоғистонлик ёш футболчи Азизбек Еримбетов ўзининг кучли ва аниқ зарбаси билан Чили дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди.

Шундан сўнг учрашувда ҳисоб ўзгаришсиз қолди. 13 июнь куни терма жамоамиз аъзолари чилилик футболчилар билан яна бир бор ўйин ўтказади. Шундан сўнг эса, 17-19 июнь кунлари Боливия давлатининг ўсмирларига қарши ўйинга тушади.

Адилбай Оразов,Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси