Тахтакўпирда ҳам ўрим-йиғим ишлари бошланди

269

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тахтакўпир туманида ҳам ғалла ўрим-йиғими ишлари қизғин бошланиб кетди.

Ўтган кузда 2025 йил ҳосили учун 83 ғалла етиштирувчи субъектлар томонидан 3300 гектар ерга кузги буғдой уруғини эккан туман деҳқонлари ундан 9900 тонна маҳсулот етиштиришни режалаштирган.

– Туман ҳудудида ғалла ўрим-йиғими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида, 15 отряд тузилиб, бу отрядларга Ички ишлар бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими ва туман ҳокимлигининг масъул ходимлари бириктирилган. Шунингдек, отрядлар таркибига 15 та комбайн, 45 та дон ташувчи юк автомашинаси, 40 та трактор тиркамаси, 4 та кўчма устахона ва 4 та ёқилғи ташувчи техника жалб этилган, – дейди туман ҳокими Жамбул Адилов.

Айни пайтда туманда ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси