Кубокнинг очилиш маросими байрамга айланиб кетди

199

Нукус шаҳри марказидаги «Мустақиллик» майдонида Ўзбекистон Республикаси «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» Қорақалпоғистон Республикаси босқичининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида мамлакатимизда спорт ва оммавий жисмоний тарбия соҳасига қаратилаётган эътибор, ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.

Хусусан, сўнгги йилларда мамлакатимизда спорт иншоотлари қурилиши, замонавий инвентарлар билан таъминлаш ва иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш борасида катта ютуқларга эришилаётгани алоҳида таъкидланди. Тадбирда Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов мусобақа иштирокчиларига юқори натижалар кўрсатишини тилаб, барча жамоаларга омад тилади.

Бундан сўнг футбол ва мини футбол туридан «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги»нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида юртимизнинг таниқли санъат усталари томонидан жонли концерт дастури намойиш этилиб, бу кенг жамоатчилик, ёшлар ва спорт мухлислари учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги