«Келажакка қадам» дастури асосидаги ишлар ўрганилди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори, академик А.Реймов университетда «Келажакка қадам» дастури доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ушбу дастур доирасида битирувчи талабалар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг меҳнат бозорига муваффақиятли интеграциясини қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда, – деб маълумот беради ҚДУ Матбуот хизмати бўлими.
Шунингдек, битирувчиларнинг ишга жойлашишига ҳамда уларнинг бизнес ғояларини амалга ошириш учун бизнес кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Сўнг, университетнинг регистратор офисида талабалар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Ҳозирги пайтда университет регистратор офисининг замонавий талабларга жавоб берадиган муҳити мавжуд бўлиб, унда электрон ахборот тизимлари, онлайн ҳужжат айланиши ва талабалар учун қулай интерфейсга эга хизматлар жорий қилинган.

Ректор регистратор офисининг ходимлари билан суҳбат ўтказиб, уларга ўз таклифларини билдирди. Суҳбат давомида офис мутахассисларига мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, хизмат сифатини янада яхшилаш ҳамда талабалар билан мулоқотни кучайтириш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги