Таълим йўналишидаги фойдали хамкорлик

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан, академик мобиллик ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Чет тиллар факультетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва кафедра мудирлари Қозоғистон Республикасининг Алмати шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди,- деб маълумот беради ҚДУ Матбуот хизмати бўлими.
Сафар доирасида, Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университетининг олий таълим тизимидаги ютуқлари, хусусан, кафедралар фаолиятидаги илғор тажрибалар ҳамда таълим жараёнига жорий этилган янги технологиялар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Профессор-ўқитувчилар илмий тадқиқотлар, замонавий ўқитиш усуллари ва амалиётга асосланган таълим методикаси билан танишдилар. Шунингдек, сафар давомида семинар ва маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.


Мазкур академик мобиллик дастури Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий ифодаси бўлиб, у келгусида янги илмий ва амалий ташаббусларни биргаликда ишлаб чиқиш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги