Замонавий технологияларни жорий этиш – давр талаби

Жанубий Кореянинг «ECOBIO Holdings Co., Ltd» компанияси чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан энергия манбалари олиш бўйича бутун дунёга машҳур компаниялардан бири бўлиб, у 1989 йилдан буён самарали фаолият юритиб келмоқда.
Ушбу компаниянинг масъул вакиллари республикамизга ҳам ташриф буюриб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов билан учрашди.
Учрашувда Ф.Эрманов меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлаб, мамлакатимизда экологияни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни самарали бошқариш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, республикамиздаги мавжуд чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш ва уларни фойдали энергияга айлантириш имкониятлари, бу борадаги инфратузилма ва қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида кенг тарзда сўзлаб берди.


Ўз навбатида жанубий кореялик тадбиркорлар ҳам компания томонидан сўнгги йилларда соҳага замонавий технологиялар жорий этиш, чиқиндиларни термик ва биологик усулда қайта ишлаш, шунингдек, чиқиндидан биогаз ва бошқа энергия ресурсларини ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилган йирик лойиҳалар ҳақида маълумотлар бериб, икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишлари ҳақида фикр алмашди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси