Ғалла ўримига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Амударё туманининг Боғ маҳалласида етакчи хўжаликлардан бири Раҳимбоев Азизбек фермер хўжалиги буғдой даласида ғалла ўримига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси раиси А. Жуманазаров, Санаат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси раиси И.Сдиков, туман ҳокими С.Хўжаметов, ҳоким ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахиссислари, нуроний отахонлар, фермерлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Семинарда туман ҳокими С. Хожаметов сўзга чиқиб, ғалла мавсуми ҳар бир фермер, ҳар бир деҳқон учун муҳим синов даври бўлиши билан бирга, юртимиз озиқ-овқат хавфсизлиги учун ғоят долзарб аҳамият касб этишини таъкидлади.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, туманда 2025-йил ҳосили учун 270 та фермер хўжалиги ва қишлоқ хожалиги корхоналари томонидан 4800 гектар майдонга ғалла экилиб, ушбу майдонлардан жами 11 минг 130 тонна буғдой етиштириш режалаштирилган.
Туманда 2025-йил ҳосили учун екилган ғалла ҳосилини 20-июнгача нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида 23 та отряд ташкил қилиниб, ушбу отрядларга жами 69 нафар малакали мутахассислар бириктирилган. (Шундан, 23 нафар отряд раҳбарлари, 23 нафар ИИБ ходими, 23 нафар ФВБ ходими бириктирилган). 4800 гектар ғалла майдонларини ўрим-йиғим ишларига жами 131 дона техникалар бириктирилган.
Семинар давомида сўзга чиққанлар ҳосилни оптимал муддатларда йигиб олиш, техника ва механизаторларнинг тайёргарлиги, хавфсизлик чораларига қатий риоя қилиш, шунингдек, ғаллани даладан омборга сифатли етказиб бериш бойича зарур тавсиялар берди ва ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.







Шундан сўнг, дала четидаги замонавий комбайнлар ҳаракатга туширилди. Илк ўрим-йиғим жараёни кургазмали тарзда ташкил этилиб, меҳмонлар фермер хўжалигидаги техник салоҳият, ишчи кучининг ташкил этилиши ва агротехник тадбирларнинг амалий самарасига бевосита гувоҳ бўлишди.
Йиғилиш иштирокчилари ушбу тадбирни нафақат тажриба алмашиш, балки меҳнатга, юртга ва ризқ-розга булган ҳурмат, эҳтиром ифодаси сифатида ҳам қабул қилишди. Бундай маънавий-маърифий руҳда ўтган семинарлар юртимиз қишлоқ хўжалигида меҳнаткаш деҳқонлар салоҳиятини юзага чиқариш, уларни рағбатлантириш ва миллий қадриятларимизни мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгаллайди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги