Назарий билимлар амалиётда янада мустаҳкамланмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида жойлашган Миздакхон археологик мажмуасида Бердақ номидаги ҚДУ тарих факультети тарих бакалавриат таълим йўналишининг 1-курс талабалари археологик дала қазиш амалиётини ўтамоқда.
Бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида факультет декани С.Сулаймонов амалиёт жойида бўлиб, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар билан суҳбатлашди. Амалиётга Археология кафедраси ўқитувчилари С.Сайипов, О.Қидирниязов, Ф.Махсетовлар раҳбарлик қилмоқда.




Дала амалиётидаги тадқиқот объекти Миздакхоннинг жанубий маҳалласидаги ҳунармандлар маркази. Бунда жанубий маҳалла асосан Хоразмшоҳларнинг IX, XI, XII асрларга оид маданий қатлами қазиб ўрганилмоқда. Дала қазиш амалиётида талабалар ўқиш давомида ўрганган назарий билимларини амалиётда қўлламоқда.
Қорақалпоғистон хабар агентлиги