Ўзбекистон – Қатар ўйини ҳақида қизиқарли маълумотлар

Эртага Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионида футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг энг сўнгги тури доирасида Қатар терма жамоасига қарши ўйнайди.
Муддатидан олдин Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган мамлакатимиз терма жамоаси бу ўйинда футболчилар оқ формада, дарвозабон қора футболкада ҳаракат қилади ва ўйинни хитойлик ҳакамлар бошқариб боради.
Хусусан, учрашувни хитойлик Ма Нинг бошқарса, қанотларда унга Жою Феи ва Жанг Ченг ёрдам беради. 4-расмий ҳакам эса Жин Жингюан, ВАРда Фу Минг ўз ишини олиб боради.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси шу кунгача Тошкентда Қатар билан 6 марта тўқнаш келиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. Бу ўйинларнинг тўрттаси Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тўғри келса, биттаси Осиё кубоги саралаш босқичида, биттаси дўстлик учрашуви доирасида ўтказилди.
Эртанги учрашув соат 18:45 да бошланади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси