Мақсад – буғдойни тез ва сифатли ўриб олиш

292

Қонликўл туманидаги Олтинкўл овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Шахноз Асел» фермер хўжалигида 2025 йил ҳосили учун етиштирилган буғдойнинг ўрим-йиғим ишларини тез ва сифатли ўтказишга бағишланган амалий кўргазмали семинар кенгаши бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими Б.Султонов, тегишли соҳа раҳбарлари, фермерлар, отряд бошлиқлари иштирок этди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида дон мустақиллигини таъминлаш, ғалладан мўл ҳосил олишда илғор тажрибалар қайд этилиб, фермер хўжаликларининг бу борадаги улуши йил саин ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Семинар давомида жорий йилда ғаллани сифатли ва қисқа муддатда йиғиб олиш бўйича ўзаро фикр алмашилиб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Семинарда нуронийлар янги ишнинг бошланиши билан эзгу ниятларга оқ фотиҳа берди.

Туманда, жорий йил ҳосили учун жами 152 фермер хўжаликлари томонидан 4200 гектар майдонда буғдой етиштирилган. Буғдой ҳосилини тез ва сифатли ўриб олиш ишларига бағишланган махсус тактик ўқув машғулотига асосланган семинар ҳам ўтказилди.





Кластер ва деҳқон, чорвадор фермер хўжаликлари томонидан экилган буғдойнинг парвариши, белгиланган агротехник тадбирлар ўз вақтида олиб борилиб, ўрим-йиғим ишлари ҳам бошланди. 9 та отряд ташкил этилган бўлиб, ҳар бир отрядга 1 тадан юқори унумли комбайн, автомашина ва трактор тиркамалари, техник хизмат кўрсатувчи техникалар бириктирилган.

Семинарда буғдой ҳосилини тез кунларда сифатли ўриб олиш чоралари белгиланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги