Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти юксалтирилмоқда

234

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш мақсадида жойларда судлар томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Нукус туманлараро маъмурий суди судьялари томонидан Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил этилди.

Унда Нукус туманлараро маъмурий суди раиси Р.Жумабаев сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида учраётган жиноятлар ва уларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар, хусусан, ёшлар ўртасида жиноятчиликни камайтириш учун амалга оширилаётган профилактик тадбирлар, таълим-тарбия ишлари ва унда ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг аҳамиятига тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг, Нукус туманлараро маъмурий судининг судьялари А.Салиев, Қ.Бабаназаров ва С.Караматдиновалар раислигида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Мажлисда реал суд муҳокамаси кўрсатилиб, унда асосан пенсия тайинлаш билан боғлиқ маъмурий низолар кўриб чиқилиб, суд жараёнида пенсия таъминоти билан боғлиқ масалалар, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш тартиби муҳокама қилинди.

Судьялар томонидан иштирокчиларга ишнинг ҳуқуқий асослари, далилларни баҳолаш жараёни ва қабул қилинган қарорнинг аҳамияти тушунтирилди. Шунингдек, ёшларга маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг оқибати, фуқаролик масъулияти ва қонун устуворлигининг аҳамияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди.





– Бу каби тадбирлар ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш ва қонунийликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Нукус туманлараро маъмурий суди судьяси А.Салиев.- Тадбирда иштирок этган ёшлар суд жараёнини кузатиш орқали судлар фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси