Аҳолига қулайлик яратиш йўлидаги муҳим қадамлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов Хитой давлатидан келган «Datatek technology co.,ltd» «Datatek Group» компанияси раиси Рай Ҳунг бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда томонлар республикамизда жамоат транспорти инфратузилмасини модернизация қилиш, экологик тоза транспорт воситалари, замонавий тўлов тизимларини жорий этиш ва халқаро тажрибаларни маҳаллий шароитга мослаштириш бўйича ўзаро фикр алмашди.

Шунингдек, делегация аъзолари мамлакатимизда жамоат транспорти соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, ўзларининг замонавий технологиялар ва молиявий ресурслар асосида йирик лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорлик доирасида биринчи босқичда замонавий автобусларни харид қилиш ва рақамли бошқарув тизимларини жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш кўриб чиқилди.
Бу учрашув икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, жамоат транспортини модернизация қилиш ва аҳолига қулайлик яратишга хизмат қиладиган муҳим қадам бўлди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги