Бугун дарахтларни кесдик, эртага сояни қайердан топамиз?!

Биз ҳар куни табиат билан яшаймиз, лекин унга қандай таъсиримиз бор? Биз дарахтни кесиб, ахлатни ерга ташлаб, сувни исроф қилиш билан яшаётганимизда, биз аслида ўзимизнинг кейинги авлодимиз ҳаётини бузаётганимизни унутамиз. Ер бизники эмас – бу бизнинг болаларимизники. Ва улар бу сайёрани биздан қандай ҳолатда олишлари ҳақидаги савол бугун ҳар биримизни ўйлантириши керак. Сўнги 100 йил ичида инсоният технологик тараққиётга эришди, саноат инқилобидан бошлаб урбанизация кучайди, иқтисодий ривожланиш олдинга силжиди. Лекинб бу тараққиёт табиат ҳисобига рўй берди. Бугун яшаётган дунёмиз – ўрмонлари кесилган, ҳавоси ифлосланган, сувлари камайган ва иқлими издан чиққан бир дунё.
БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 10 миллион гектардан ортиқ ўрмон йўқ қилинади. Бу дегани – ҳар сонияда футбол майдони катталигидаги яшил ҳудуд йўқолмоқда. Бу фақат бир дарахт эмас – бу ўрмон ичида яшовчи минглаб жониворларнинг уйи ва энг муҳими – инсоният нафас оладиган ҳаво манбаи. Иқлим ўзгариши эса инсоният тарихидаги энг глобал экологик инқироз сифатида қаралмоқда. 2023-йилда дунё бўйича ўртача ҳарорат саноат инқилоби даврига нисбатан 1.5°C га кўтарилди. Бу музликларнинг эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши, қурғоқликлар ва кучли иссиқ тўлқинларининг кўпайишига олиб келмоқда. Натижада миллионлаб одамлар қочишга мажбур бўлмоқда. Пластик ифлосланиш эса яна бир жиддий муаммодир. Ҳар йили 300 миллион тоннадан ортиқ пластик ишлаб чиқарилади, унинг катта қисми океанларга тушади. Тахминларга кўра, 2050-йилга келиб океанларда балиқларга қараганда кўпроқ пластик бўлиши мумкин. Бу барча рақамлар бизга шуни айтмоқда: биз табиатни асрамаяпмиз, балки уни истеъмол қилаяпмиз. Аммо бу ер фақат бугунги авлодники эмас. Биздан кейин яшайдиган фарзандларимиз, набираларимиз ҳам шу табиатда яшашни хоҳлайди. Улар биз ортда қолдирган ифлос ҳаво, совуқ иқлим, ҳаётини йўқотган дарёларга кўникишга мажбур бўлишадими?
Эколог-мутахассисларнинг таъкидлашича, агар экологик муаммоларга ҳозир эътибор берилмаса, 2030-йилга келиб Ер сайёрасида ҳаёт сифати кескин пасаяди. Шу сабабли экологияни асраш – бу фақат табиат ҳимоячиларининг эмас, балки ҳар бир фуқаронинг шахсий масъулиятига айланиши керак.
Инсоният узоқ йиллар давомида табиат ўзиникидек тутди – гўё чексиз ресурсдек қаради ва уни тежамасдан ишлатди. Аммо бу ёндашув – хато. Аслида биз табиатни вақтинча бошқарамиз, уни келажак авлодлар учун асрашимиз шарт. Бугунги экологик муаммолар – иқлим ўзгариши, биологик хилма-хилликнинг камайиши, сув танқислиги – буларнинг барчаси йиллар давомида йўл қўйилган бефарволик натижасидир. Табиат бизга хизмат қилиш учун яратилмаган, аксинча биз уни қадрлашимиз ва авлодларимиз ҳам тоза ҳаводан нафас олиши учун асраб-авайлашимиз зарур. Ҳар бир экилган дарахт, қайта ишланган пластик, тежаб қолинган сув бу нафақат бугуннинг, балки эртанинг ҳам галабасидир. Келажак авлод бир куни бизга шундай дея олиши керак: “Бу сайёрани бизнинг келажагимизга асраганингиз учун, раҳмат”.
Энди эса танлов сизда: ортингиздан шамол ва чанг қоладими – ёки яшил ҳаётми?
Шоира Хайтбаева
ҚДУ, журналистика ихтисослиги 1-курс талабаси
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги