Ишлар ўз ўрнида ўрганилмоқда

Тўрткўл тумани ҳокими И.Худайбергенов тумандаги соғлиқни сақлаш тизими ва таълим масканларидаги ишларни шахсан ўрганиш мақсадида бир қатор муассасаларда бўлди.
Туман тиббиёт бирлашмасига ташриф бюриб, ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларида аҳоли учун яратилган шароитлар, хусусан, рақамлаштирилган хизмат кўрсатиш тизимида яратилаётган қулайликлар билан яқиндан танишилди.
Туманнинг 63-сонли умумтаълим мактабига амалга оширилган ташриф доирасида ҳоким ёзги таътил даврида ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни китоб ўқишга жалб қилиш, мактаб кутубхонасининг фаолияти ва ушбу йўналишда олиб борилаётган ташкилий ишлар билан танишди,- деб маълумот беради Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Ташриф ёш авлодни маънавий юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш, рақамли хизматлар орқали тиббиёт ва таълим тизимида самарадорликни таъминлашда катта ўринга эга.



Тўрткўл туманида аҳолининг турмуш сифати ва ёшлар таълим-тарбияси борасида олиб борилаётган ишлар доимий эътибор марказида экани яна бир бор намоён бўлди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги