Тинимсиз меҳнат ўз самарасини бермоқда

Томорқа даромад манбаи бўлиб, ундан унумли фойдаланиб, меҳнат қилганлар оиласига қўшимча даромад топиб, соф фойда кўрмоқда. Албатта бунинг учун одам меҳнатдан қочмай, ернинг тилини билиб, ҳаракат қилиши керак.
Амударё тумани Олмазор маҳалласида яшовчи Бахтиёр Қаландаров 2018 йилдан буён оилавий иссиқхонасида меҳнат қилиб, у орқали даромад олиб келмоқда. Ташландиқ ҳолда ётган 5 сотих ер майдонида ташкил этилган иссиқхонада бугун турли полиз экинлари етиштирилмоқда. Оилавий 4 кишининг бандлиги таъминланиб, томорқадан яхши даромад олиняпти.
Шунингдек, у асаларичилик фаолияти билан ҳам шуғулланади. 25 қути асалари орқали етиштирилган асал маҳсулотлари ҳам оилага қўшимча даромад манбаи. Тадбиркорга Президентимиз томонидан 2023 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институтционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида 100 миллион кредит маблағи ажратилади.







– Мамлакатимизда тадбиркорлар ва фермерлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Оилавий тадбиркорлик фаолиятимиз учун олган кредитимиз, ишларимизнинг яхши ривожланиши учун хизмат қилмоқда. Мана, томорқадан етиштирган маҳсулотларимизни ички бозорга сотиб, олган қўшимча даромадимизни яхши кунларимизга сарфлаяпмиз. Шунингдек, асаларичилик билан ҳам шуғулланиб, ундан топаётган даромадимиз ёмон эмас. Асал соғлиққа фойдали бўлиши билан бирга, асаларилар экинларнинг, меваларнинг гулларини чанглатиш учун жуда муҳим, – дейди Бахтиёр Қаландаров.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги