Чимбойлик ва мўйноқлик ёшлар бош соврин учун курашди

275

Нукус шаҳрида спортнинг волейбол туридан ёшлар ўртасида «Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида, 16-21 ёшлилар ўртасида биринчи ўринни Мўйноқ туманидаги Қозоқдарё аҳолисининг ёшлари қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Фахрли иккинчи ва учинчи ўринлар Чимбой туманидаги Қўш терак овул фуқаролар йиғини ҳамда Амударё туманидаги Тош ёп қишлоғи ёшларига насиб этди.

22-30 ёш оралиғидаги жамоалар ўртасидаги мусобақанинг финалида эса, Чимбой туманидаги Тоза йўл аҳолисининг ёшлари қозоқдарёлик ёшларни енгиб чиқишга муваффақ бўлди.

Фахрли учинчи ўринни Қўнғирот тумани Мунчоқли маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан бирга, мусобақанинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.





Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчи