Японияда босма уйлар замонаси бошланди

Япониянинг Серендих номли стартапи қурилиш соҳасида инқилобий ёндашувни намойиш этиб, икки кун ичида тайёр бўладиган замонавий уйларни таклиф қилмоқда. Бу футуристик турар жойлар улкан 3Д-принтерлар ёрдамида қурилади ва қисқа вақт ичида фойдаланишга топширилади.
Компания маълумотларига кўра, 49 квадрат метр майдонга эга бундай уй атига 44,5 соатда қуриб битказилади. Бу муддатга ер тайёрлаш ва коммуникацияларни улаш ишлари кирмайди. Яъни, асосий конструксия, деворлар ва тузилманинг шаклланиши 3Д-принтер орқали автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
Уйнинг нархи 37 минг АҚШ долларига тенг, бу эса Япония бозорида икки хонали квартира ёки замонавий хорижий автомобиль нархига тенг. Бундай уйлар нафақат арзон ва тез қуриладиган, балки экологик ва энергия тежамкор вариант сифатида ҳам эътиборни тортмоқда.
Серендих компанияси ушбу технология ёрдамида уй-жой муаммосига самарали ечим таклиф қилиш, шунингдек, табиий офатлар ёки фавқулодда ҳолатларда тезкор яшаш жойларини таъминлаш имкониятларини ҳам кўзда тутмоқда.
Мадинабону Насриева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА