Ўтган 5 йиллик сарҳисоб қилиниб, делегатлар сайланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош Кенгашининг 2024 йил 21 декабрдаги «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси соҳасидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида»ги қарори асосида пойтахтимиздаги 22-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлимининг 2020-2025 йиллар давомида олиб борган ишлари якуни ва келгусидаги вазифалари бўйича ҳисобот-сайлов I конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда 2020-2025 йиллар давомида олиб борилган ишлар ҳақида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими бошлиғи Муратбай Дауилбаевнинг ахбороти тингланди.
Шундан сўнг бўлинма тафтиш комиссиясининг 2020 йил декабрь ойидан 2025 йил май ойигача бўлган даврдаги ҳисоботи эшитилди.
Конференцияда ҳар икки ҳисобот қониқарли деб топилди ва тасдиқланди.

Анжуманда делегатлар томонидан ёпиқ овоз бериш йўли билан Муратбай Дауилбаев Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими раиси этиб қайта сайланди.
Шундан сўнг бирлашган қўмитанинг янги таркиби сайлаб олинди.
Конференция якунида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика ташкилотига делегатлар сайланди.
Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов иштирок этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги