Британия Хитойни мураккаб ва доимий муаммо деб билади

266

Буюк Британия ҳукумати порталида эълон қилинган янги стратегик мудофаа шарҳида Хитойга “мураккаб ва доимий муаммо” сифатида қуйидаги таъриф берилган:

– Хитой – мураккаб ва доимий чақириқ. Пекин Ҳинд-Тинч океани минтақасида ҳукмронлик қилиш, АҚШ таъсирига путур етказиш ва халқаро тартибга босим ўтказиш учун иқтисодий, технологик ва ҳарбий имкониятидан тобора кўп фойдаланмоқда. Хитой технологияси тарқалиши Лондон учун хатарли, чунки армиямиз дунёнинг исталган нуқтасида амалиёт ўтказганда айни муаммога дуч келади. Ушбу мамлакат жосуслик ва кибер ҳужумни давом эттириб, доимий равишда илғор технологияга қонуний ва ноқонуний воситалар орқали интеллектуал мулк ҳуқуқини тақдим этмоқда. Шунингдек, Қуролли кучларини кенг кўламли ва тезкор модернизация қилишга киришган.

Янги стратегик мудофаа шарҳи Қироллик томонидан 2027 йилга келиб ҳарбий харажатни ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизигача ошириш режалаштирилаётган бир пайтда чоп этилди. Ҳужжатда мудофаа сиёсати бўйича тавсиялар ҳам акс этган.

Олдинги шарҳ 2021 йил нашр этилган ва Россия – Украина зиддияти авж олгач, қайта кўриб чиқилган.