Нуроний полвонларнинг ютуқлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрь кунги «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-450-сонли қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва кураш федерациясининг 2025-йилги календарь режасига асосан, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида миллий кураш бўйича фахрий спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатда 36-45, 46-55, 56 ва ундан юқори ёшдаги нуроний спортчилар ўртасида беллашиб, унда республикамиз полвонлари ҳам яхши натижаларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Хусусан, 36-45 ёш оралиғида 70 кг вазнда Нукусбой
– Данияров учинчи ўринни эгаллаган бўлса, 46-55 ёшдаги полвонлар ўртасида 70 кг вазнда Азамат Нуримов бош совринни қўлга киритди. 80 ва 90 кг вазнда Ахмет Бабаниязов ва Равшанбек Халиковлар бронза медали билан тақдирланди.
56 ва ундан юқори ёшдаги спортчилар ўртасида ўтказилган беллашувда 90 кг вазнда Фарҳод Айманов ҳам учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.


– Ўзбекистон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган фахрий спортчилар Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди, – дейди мусобақа ғолиби Азамат Нуримов.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги