Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди
295

Туризм қўмитасининг маълум қилишича, 6-8 июнь кунлари Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ҳудудларда фаолият олиб бораётган кўплаб меҳмонхоналар хизмат учун 20 фоизгача чегирмалар эълон қилган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур чегирмалар ихтиёрий.
Шунингдек, “Вақф» хайрия жамоат фондига қарашли пуллик зиёратгоҳлар ҳам чегирмалар беришни режалаштирган. Хусусан, Қурбон ҳайити байрами кунлари ногиронлиги бор, ёши катта ва ёш болаларга зиёратгоҳларга кириш бепул этиб белгиланди.
Ушбу чегирмалар аҳолининг мароқли дам олиши учун шароит яратиш ва ички туризмга саёҳларни жалб қилиш мақсадида жорий этилмоқда.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА