Волейболчи қизлар ғолиблик учун беллашди

Нукус шаҳрида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спортнинг волейбол туридан қизлар ўртасида 16-21 ва 22-30 ёшдагилар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида, 16-21 ёшлилар ўртасида биринчи ўринни Беруний туманидаги Шаббоз қишлоқ фуқаролар йиғини жамоаси қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Иккинчи ва учинчи ўринларни Қораўзак туманидаги А. Досназаров ҳамда Қўнғирот туманидаги Саноат маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлари эгаллашга муваффақ бўлди.
22-30 ёшлилар орасида эса, Мўйноқ тумани Жайҳун маҳалла фуқаролар йиғини ёшларига тенг келадиган рақиб топилмади ва улар мусобақанинг бош соврини билан тақдирланди.
Иккинчи ва учинчи ўринлар эса Шуманай туманидаги Момий ва Хўжайли туманидаги Узумзор аҳоли пунктлари жамоаларига насиб этди.






Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, биринчи ўрин соҳиблари мусобақанинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси