Кубок ғолиблари муносиб тақдирланди

Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитларни яратишга йўналтирилган тадбирлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби, Қораўзак туманида ҳам амалга оширилмоқда.
Футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси «Давлат хавфсизлик хизмати» кубоги учун ташкил этилган мусобақалар шундай тадбирлардан биридир.
Мусобақанинг тақдирлаш кечасида туман ҳокими А.Боймуратов сўзга чиқиб, бу тадбирлар ҳудудлардаги ёшларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни оммавий равишда спортга жалб қилиш мақсадида ўтказилаётганини таъкидлади.




Кечада ғолиб жамоалар ва махсус номинацияларда энг кучли деб топилган ўйинчилар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом, медаль, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбирда республикамизга таниқли эстрада хонандалари томонидан иштирокчиларга концерт дастури намойиш этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш. Отемисов иштирок этди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси