Марказ фаолияти билан танишув
251

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан сараланган 600 нафардан зиёд фаол, ташаббускор ёшларга Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган инновацион ишланмалар ва экологик ташаббуслар тақдим этилди.
Ўрмонларни тиклаш лойиҳаларига, жумладан, Орол денгизининг қуриган тубида шўрга чидамли дарахт ва буталар экиш бўйича энг йирик лойиҳага алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, талабалар табиатдан барқарор фойдаланиш, атроф-муҳитнинг рақамли мониторинги, “яшил” технологияларни жорий этиш ва экологик туризмни ривожлантириш бўйича замонавий ёндашувлар билан танишдилар.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири