Божхоначилар фарзандлари учун ҳам байрам кечаси ташкил этилди

283

Болалар – ҳаётимиз мазмуни, кўзларимиз қувончи. Уларнинг юзидаги табассум, кўзларидаги пок назар ва қувонч учун ҳар бир ота-она дунёни беришга тайёр.

«1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» арафасида Божхона бошқармаси томонидан ҳам ходимларнинг фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ижодкорлари томонидан спектакль намойиши, мультфильм қаҳрамонларининг мусиқий чиқишлари, хизмат итлари иштирокида кўргазмали машғулотлар, шунингдек, шахмат, шашка, стол тенниси спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Кўнгилочар дастурлар болалар рақси ва турли ўйинларга уланиб кетди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги