Болалар байрами кенг тарзда нишонланмоқда

450

Нукус тумани Маънавият ва маърифат саройида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими З.Зайтов ва туман жамоатчилиги вакиллари иштирок этди. Унда туман ҳокими сўзга чиқиб, юртимизнинг бахтли болаларини байрам билан табриклади.

Тадбир давомида бир қатор спорт мусобақалари ўтказилиб, ушбу мусобақада ғолиб бўлган болалар ҳамда фаол мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларига туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган байрам совғалари топширилди.

Байрам тадбири туман мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг концерт дастурлари билан давом этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги