Мурожатлар эшитилиб, чуқур ўрганилмоқда

412

Амударё тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими С.Хўжаметов томонидан фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул ўтказилди. Ушбу очиқ мулоқотда туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли бўлим ва ташкилот раҳбарлари, маҳаллий корхоналар вакиллари ҳамда фуқаролар иштирок этдилар, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Қабул давомида фуқаролар томонидан турли ижтимоий ва иқтисодий муаммолар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Жумладан, моддий ёрдам сўраш, иш билан таъминлаш, уй-жойларни таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатиш каби масалалар кўтарилди.

Мурожаатларнинг аксариятига жойида ижобий ечим топилди. Қолган масалалар бўйича эса таҳлил ва ўрганиш ишлари олиб борилиши, мавжуд муаммоларнинг ҳар томонлама кўриб чиқилиши ҳамда белгиланган муддатларда амалий чоралар кўрилиши учун тегишли масъулларга топшириқлар берилди.


Мурожаатларни ҳал этишда очиқлик, шаффофлик ва тезкорлик принципларига амал қилиш зарур. Шунингдек, бундай учрашувлар фуқаролар билан бевосита мулоқот ўрнатиш ва уларнинг эҳтиёжларига қулоқ тутишда муҳим восита эканлигини қайд этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги