«Анасой»га янги раис сайланди

250

Фуқаролар йиғинлари раҳбарларини сайлаш тадбири Нукус шаҳридаги Анасай маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб ўтди.

Анасой МФЙ шаҳардаги чекка маҳаллалардан бири бўлиб, ҳозирги вақтда унда 1128 хўжаликда 5935 киши яшаяпти.

Сайловда ушбу ҳудудда яшовчи 400 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, дастлаб тартиб-қоидаларга кўра фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари ҳамда фуқаролар вакилларидан иборат таркибда президиум аъзолари, саноқ комиссияси сайланди.

Анасой МФЙ раиси лавозимига номзодлар Гулнора Эсебаева, Баҳодир Бекниязов ва Аяпберген Айимбетовларнинг маърузалари тингланиб, меҳнат йўли ва келажакдаги режалари ҳақида маълумотлар берилди.

Сўзга чиққан ҳудуд аҳолиси ҳам номзодлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Сайлов белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ ўтказилиб, унинг бориши комиссия аъзолари томонидан кузатиб борилди.

Сайлов натижаларига кўра Аяпберген Айимбетов сайловчиларнинг 234 овозига эга бўлиб, 5 йил муддатга Анасай маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланди.

Жойларда фуқаролар йиғинлари раисларини сайлаш тадбирлари давом этмоқда.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги