Тиббиётда грант маблағларидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда

Беруний туманида тиббиётда грантларнинг аҳамияти бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ташқи беғараз ёрдам маблағларини (грантларни) жалб қилиш ва донорлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Н.Абипов, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг инвестицияларни жалб қилиш ва давлат-хусусий шериклик ҳамда аутсорсингни ривожлантириш сектори бош мутахассиси З.Палвониёзова, Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциациясининг Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Р.Мишенова ва тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Унда Беруний, Элликқалъа, Амударё, Тўрткўл туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарларига Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари томонидан, соҳадаги қарорлар ижросини таъминлаш ва грант дастурларини ўрганиш орқали тиббиётга янги лойиҳаларни олиб кириш бўйича маълумотлар берилди.


Семинарнинг асосий мақсади иштирокчиларга халқаро грантларни излаш ва ташкил этиш, грантлар учун буюртмалар тайёрлаш ва топшириш, грант лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва бошқариш, молия, ҳисоб-китоб ва грантлар бўйича ҳисобот топшириш, грант лойиҳаларининг самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш, халқаро донорлар ва ҳамкорлар билан ўзаро мулоқот масалалари бўйича тушунчалар беришдан иборат.
Шунингдек, семинарда Германия давлатидан Беата Берри хоним онлайн иштирок этиб, хорижий тиббиёт муассасаларига ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва чет тилини ўргатиш ҳамда ишга жалб қилиш бўйича кенг тушунчалар берди.
Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги