Ўзбекистонда миллионлаб ёшларни қамраб олган “Талабалар фестивали” бўлиб ўтди

257

Салкам бир ой давомида Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган фестиваль доирасида республика бўйлаб танловлар, спорт ва интеллектуал ўйинлар, дебатлар, конференциялар, кўргазмалар ташкил этилди. Уларда жами 1,5 миллионга яқин талаба-ёшлар иштирок этди.

“Talaba Expo – 2025” кўргазмаси, 700 та ташкилот иштирокида меҳнат ярмаркалари, маҳорат дарслари ва муваффақиятли битирувчилар билан учрашувлар ўтказилди. 5 минг нафар талаба ишга йўналтирилди, 924 нафар талабанинг бизнес-лойиҳаси кредит билан қўллаб-қувватланади.

Шунингдек, “Абитуриентлар куни”, “Талабалар куни”да иқтидорли ёшлар иштирокида стартап танлови, креатив шоу ва мотивацион учрашувлар ташкил этилди.

Фестиваль якунида 600 мингга яқин иштирокчи билан гала-концертлар бўлиб ўтди.