Фракция мажлисида муҳим масалалар муҳокама этилди

231

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Тадбиркорлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда фракция аъзолари, ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, шаҳар ва туман кенгашлари аппарат бошлиқлари, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижроси бўйича Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Козиев, Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари А.Ўразимбетов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Турсуновларнинг давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган фармон ва қарорлари доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан маърузалари тингланди. Ушбу масалаларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдаги сессияси кун тартибига тақдим этиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, бу борада учраётган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири