Аҳоли турмуш таризи ва ижтимоий объектлар ўрганилди

Тўрткўл тумани ҳокими И.Худайберганов ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари туман марказидан узоқда жойлашган «Пахтаобод» овул фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли ҳаёти ва мавжуд ижтимоий инфратузилма билан яқиндан танишишди, – деб маълумот беради Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборорт хизмати бўлими.
Ташриф давомида ҳоким аҳолининг турмуш тарзи, томорқалардан фойдаланиш ҳолатини, шунингдек, ҳудуддаги 48-сонли умумий ўрта таълим мактаби, мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ оилавий поликлиникаси ва савдо нуқталари фаолиятини кўздан кечирди.


Шунингдек, томорқалардан фойдаланиш ҳолатига алоҳида эътибор қаратди. Ҳоким томорқалардан унумли ва самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди ва ушбу йўналишда қатор топшириқлар берди.
Бундан ташқари, маъсуллар «Ёнбошқалъа» овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, узоқ йиллардан буён оғир дардга чалинган, 1957 йилда туғилган Базаргул она Эртокаева хонадонида бўлиб, онахон билан самимий суҳбатлашди ва унинг саломатлиги ҳолидан хабар олишди.
Тўрткўл туманида амалга оширилаётган бундай ишларнинг мақсади – маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини ошириш, жойларда ижтимоий хизматлар ва инфратузилмани такомиллаштириш орқали уларнинг ҳаётини яхшилашдир.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги