Мадияр Данияров Таиландда медаль учун курашмоқда

277

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Thailand Open халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Унда бокс спорти ривожланган дунёнинг кўплаб мамлакатларидан кучли боксчилар иштирок этмоқда.

Шу спортчилар орасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида -60 кг вазнда республикамиз вакили Мадияр Данияров ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этмоқда.

Хусусан, у мусобақанинг дастлабки босқичида украиналик Власиук Максимни 3:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, бугун филиппинлик Жон Наполесни 5:0 ҳисобида енгиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Боксчимизга келгуси жангларда ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

 Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси