Ҳисобот конференцияси ўтказилди

221

 

Аввал хабар қилинганидек, жойларда касаба уюшмалари ташкилотларининг сўнгги беш йил давомида амалга оширган ишлари бўйича ҳисобот-сайлов конференциялари, галдаги вазифаларни белгилаш борасидаги йиғилишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган ташкилотининг II Конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Ж.Арипов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов ва бошқалар иштирок этди.

Конференцияда 2020 йил декабрь ойидан 2025 йил май ойигача бўлган даврдаги фаолияти бўйича Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси раиси Женисбай Аяповнинг ахбороти тингланди.

Шундан сўнг қўшма қўмита тафтиш комиссиясининг 2020 йил декабрь ойидан 2025 йил май ойигача бўлган даврдаги ҳисоботи эшитилди.





Конференцияда ҳар икки ҳисобот «қониқарли» деб топилди ва тасдиқланди.

Очиқ овоз бериш йўли билан Женисбай Аяпов Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси раиси этиб қайта сайланди.

Шундан сўнг бирлашган қўмитанинг янги таркиби сайлаб олинди.

Конференция якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов ва Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Ж.Ариповлар делегатларга Ўзбекистонда касаба уюшмаси фаолиятининг 120 йиллиги арафасида амалга оширилаётган халқаро тадбирлар ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг босиб ўтган тарихий йўли ва фаолияти ҳақида маълумот берди. Фикр-мулоҳазалар билдирилиб, галдаги вазифалар келишиб олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги