Самарали учрашувлар ва муҳим келишувлар
Муносабат
Оролбуйидаги иқлим шароитини яхшилаш буйича сўнгги йиллари мамлакатимизда Президентимизнинг алоҳида ғамхўрлиги натижасида жуда катта дастурлар ишлаб чиқилди. Алоҳида таъкидлаш жоизки, сўнгги етти йилда Орол денгизининг қуриган тубидаги 1,9 миллион гектарда яшил қопламали ўрмонзорлар барпо этилди. Экотизимни яхшилаш, шўрланган, сувсиз шароитда янги нав ва уруғларни яратиш учун Оролбуйи халқаро инновация маркази ташкил этилди. Албатта унда Ўзбекстон Республикаси Президентининг бевосита ташаббуси билан 2021 йил май ойида БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбуйи минтақасини инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш туғрисидаги резолюциясининг қабул қилиниши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ҳақиқаттан ҳам сўнгги йилларда Ҳурматли Президентимизнинг алоҳида ғамхўрлиги билан Қорақалпоғистонда бизнес учун яратилган имконият ва шароит бошқа ҳеч бир ҳудудда йўқ. Шу боис сўнгги йилларда Қорақалпоғистонга инвестициялар кириб келиши ҳам сезиларли даражада ўсди. Бунинг учун ҳудудда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Сўнгги беш йилда саноат, тадбиркорлик ва инфратузилма соҳаларида 50 дан ортиқ имтиёз ва енгилликлар берилган. Хусусан, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри ер ажратиш ҳуқуқи фақат Қорақалпоғистонда жорий этилган бўлиб, бу ўз навбатида инвесторлар учун катта имконият яратмоқда. Айниқса, қиймати 50 миллиард сўмдан юқори лойиҳаларга инфратузилма ҳам тортиб берилмоқда.
Бунда Бирлашган Араб Амирликлари компаниялари ҳам алоҳида ўрин тутади.
Бирлашган Араб Амирликларида амалий ташриф билан борган Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигидаги Қорақалпоғистон делегацияси ҳам Амирликнинг бир қатор йирик компаниялари вакиллари билан учрашиб, минтақадаги иқлим шароитларини яхшилаш, айниқса қурғоқчиликни юмшатиш, сувсизлик оқибатларини бартараф этиш бунда Амирлик тажрибаларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Айниқса Қорақалпоғистон делегациясининг Бирлашган Араб Амирликлари Миллий метеорология маркази Бош директори Абдулла Аҳмад Ал-Мандус билан учрашувида метеорологик ва иқлимий кузатувлар базасини яратиш, Оролбўйи ҳудудининг қурғоқчил иқлими шароитида ёғингарчиликни модификациялаш технологияларини жорий этиш бўйича масалалар муҳокама қилинди. Мулоқот натижалари бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиши ва Миллий метеорология маркази масъулларининг Ўзбекистон, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини ташкил этишга келишиб олинди. Албатта, бу келишувлар келгусида Қорақалпоғистон иқлим шароитларини барқарорлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигидаги делегациянинг «Tatweer Holding» компанияси раҳбарияти билан учрашуви ҳам самарали бўлиб, унда блокчейн лойиҳаларини амалга ошириш, юқори тезликдаги интернет ва дата марказларига эга технопаркларни ва блокчейн технологиялари бўйича ўқув марказларини ташкил этиш масалалари кенг муҳокама қилинди. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси жадал ривожланиб, IT соҳаларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистонда IT -парк резидентлари сони сўнгги уч йилда уч баробарга ошиб, бугунги кунда 200 га яқин резидентлар ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бунда Бирлашган Араб Амирликлари компаниялари иштирокида соҳанинг юқори даражада ривожланишига имконият яратилади.
Делегациянинг амалий ташрифи давомида «Халифа бин Зоид Ол Наҳаён» фонди раҳбарлари билан учрашув ўтказилиб, музокаралар давомида Нукус шаҳрида қурилаётган «Оналар ва болалар маркази»ни ишга туширишни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Учрашув якунлари бўйича тегишли мутасаддилар билан биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, масъуллар белгилаб олинди. Бунда Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш, айниқса оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилашда Ҳурматли Президентимизнинг алоҳида топшириқлари билан Бирлашган Араб Амирликлари компаниялари билан келишувлар тузилди.
Абу-Даби (АДФД) тараққиёт фонди раҳбарлари билан учрашувда Қорақалпоғистонда қўшма технопарклар, ўқув марказлари очиш, йўл қурилиши, экологик вазият, сув таъминотини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек, минтақанинг энг катта оғир муаммоси – Орол денгизининг Ғарбий қисмини сақлаб қолиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекстоннинг шимолий-ғарбий ҳудуди жуда куплаган ер ости ва ер усти бойликларига эга бўлиб, уларни қайта ишлаш ва халқимиз манфаати йўлида фойдаланиш буйича сунгги йиллари куплаган амалий ишлар бажарилди. Жўқорғи Кенгеси делегацияси аъзоларининг «ADQ» компанияси билан учрашувида саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмаларнинг истиқболли ҳудудларин биргаликта ўзлаштириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Абу-Даби савдо-саноат палатаси раҳбарлари билан ҳам узоқ муддатли бевосита инвестицияларни жалб қилиш ва комплекс лойихаларни амалга ошириш билан ўтказилган музокаралар давомида газни қайта ишлаш ва суюлтирилган табийий газ ишлаб чиқариш соҳасида биргаликтаги лойихаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Албатта, бу музокаралар республикамизга инвесторларнинг кириб келиши, янги ишлаб чиқариш жойлари ва корхоналар қурилиши бунинг натижасида янги иш ўринлари яратилиши, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Саламат Сулаймонов,
ҚДУнинг тарих факультети декани,
тарих фанлари доктори, профессор в.б.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги