Нукус шаҳридаги 31-сонли мактабда ҳам сўнгги қўнғироқ чалинди

Мактабни битириб янги ҳаётга қанот қоқаётган бу йилги қалдирғочлар учун ҳам сўнгги қўнғироқ чалиниб, битирувчи ёшларни катта ҳаётга кузатиб қўйди.
Нукус шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактабида ҳам «Илм – энг улуғ шараф!» шиори остида «Сўнгги қўнғироқ» тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Унда таълим соҳаси мутасаддилари билан бирга, Божхона бошқармаси масъул раҳбарлари ҳам иштирок этиб, ўқувчи ёшларни байрам билан табриклади.
Мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказишдаги фидокорона хизматлари учун бир гуруҳ таълим соҳаси вакилларига Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси номидан «Ташаккурнома» эълон қилинди.







Мазкур мактабда ташкил этилган «Ёш божхоначи» тўгараги йил давомида ўз фаолиятини жадал олиб бориб, ўқувчиларни божхона соҳаси билан яқиндан таништирди.
Байрам тадбири давомида йил давомида мазкур тўгарак доирасида ўтказилган назарий ва амалий машғулотларда фаол иштирок этган, шунингдек, ташкил этилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган 7 нафар ўқувчи божхона қўмитаси томонидан таъсис этилган «Ёш божхоначи» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Илм-фан маркази ҳисобланган мактабдан олган таълим-тарбия ёшларнинг келажакда ўз ўрнини топишида таянч вазифасини ўташига ишонамиз.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги