Сурияда қурғоқчилик буғдой ҳосилининг 75 фоизини нобуд қилиши мумкин

459

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотига кўра, бу йилги кучли қурғоқчилик Сурия буғдойининг қарийб 75 фоизини нобуд қилиши, миллионлаб одамлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин экан.

Ташкилотнинг ушбу мамлакатдаги вакили Тони Эттель “Reuters” агентлигига айтишича, жорий йил 2,7 миллион тонна буғдой етишмовчилиги кутиляпти. Бу миқдор 16,3 миллион кишини бир йил давомида озиқлантиришга етади.

– Жуда кўп деҳқон қурғоқчилик туфайли ҳосилидан маҳрум бўлди, – дейди мулозим. – Ҳалоб шимолида қишлоқ хўжалиги сувсизликдан сезиларли зарар кўрди. Ёғингарчилик йўқ. Суғориш технологияси ва инфратузилмани янгилашга эса маблағ йўқ, деган Эттель.