22 май куни 16 ёшли қизлар ўртасида футбол бўйича Қорақалпоғистон чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада Нукус шаҳри ва туманлардан жами 6 та жамоа иштирок этди. Қизғин беллашувларга бой бўлган ўйинлар якунида, барча рақибларини енгишга муваффақ бўлган Хўжайли тумани спорт мактаби жамоаси Қорақалпоғистон чемпиони унвонини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Чемпионатнинг кумуш ва бронза медаллари эса Нукус ва Қонликўл туманлари спорт мактаблари тарбияланувчиларига насиб этди.
Чемпионат якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус кубок, диплом ва медаллар билан тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси