Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичи «А» гуруҳида иштирок этмоқда.

Гуруҳимизда Эрон 20 очко билан биринчи ўринда ва Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб бўлди. Ҳамюртларимиз 17 очко билан иккинчи ўринда. Учинчи ўринга 13 очко билан Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси жойлашган. Кейинги ўринда Қатар. Сўнгги Жаҳон чемпионати мезбонларида 10 очко бор.

Ўзбекистоннинг саралаш доирасида яна иккита ўйини қолди: 5 июнь куни БАА билан сафарда, 10 июнь куни эса Қатар билан ўз майдонида. Жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқиши учун БАА билан камида дурранг ўйнаши ёки Қатарни мағлуб этиши етарли бўлади.

Икки муҳим ўйин олдидан Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Темур Кападзе мухбиримиз саволларига жавоб берди. Бўлажак ўйинларга тайёргарлик жараёнлари, футболчиларимизнинг руҳий ва жисмоний ҳолати, рақибларнинг ўйин услуби ва бошқа мавзулар ҳақида батафсил ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Тўлиқ суҳбатни ЎзАнинг YouTube тармоғида кўришингиз мумкин

Жамолиддин Бобожонов, Ёқуб Мелибоев, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА