Ўзбекистон – Грузия бизнес форуми бўлиб ўтди

262

Пойтахтимизда Грузия Савдо-саноат палатаси президенти Георгий Пертая бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида Ўзбекистон – Грузия бизнес форуми ва ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда икки ўлка расмийлари, ишбилармон доира вакиллари ҳамда 100 га яқин грузин компаниялари масъуллари иштирок этди.

Мамлакатларимиз ўртасида ишбилармонлик алоқаларини янада ривожлантириш, ўзаро товар айирбошлаш ва қўшма корхоналар сонини ошириш мақсадида ўтказилган форум доирасида “В2В” форматдаги учрашувлар ҳам ташкиллаштирилди.

Унда 100 га яқин логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати, туризм, улгуржи савдо ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган грузия ишбилармон доира вакиллари қатнашди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Ўзбекистонда 60 та грузин корхоналари фаолият юритмоқда. Шулардан 31 таси қўшма корхона, 29 таси эса 100 фоиз грузин капитали асосида ташкил этилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА