Йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига бағишланган сайёр қабул

Бугунги кунда халқ манфаатини кўзлаб, муаммоларни ўрганиш ва уларга жойида ечим топиш мақсадида турли ҳудудларда мутасадди раҳбарлар томонидан сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, подполковник Б.Бобобеков бошчилигида Беруний туманида ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида туманда яшовчи фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар буйича таклиф ва мулоҳазалар билан мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар. Умумий ҳисобда 7 та фуқаролик аризаси назоратга олинди, шулардан 3 таси эса қабулнинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилди, – деп маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Мурожаатлар асосан йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига доир бўлиб, жумладан, светофор ўрнатиш, пиёдалар йўлагига сунъий тўсиқлар ўрнатиш, ҳамда жарима майдонида сақланаётган автотранспорт воситаларини қайтариб олиш билан боғлиқ масалаларни қамраб олди.


Подполковник Б.Бобобеков фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар бир масалага жиддий ёндашиб, айрим муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўрди. Қолган аризалар юзасидан эса масъул идораларга аниқ топшириқлар берилди ва назоратга олинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентиги