Пилла етиштириш мавсуми қизғин давом этмоқда

271

Юртимизда ҳар йили баҳор фасли кириб келиши билан барча ҳудудларда пиллачилик мавсуми бошланади. Бу — нафақат миллий бойлик, балки минглаб оилалар учун муҳим даромад манбаи ҳисобланади. Айниқса, сўнгги йилларда аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ўртасида уй шароитида пилла етиштиришга қизиқиш ортиб бораётгани эътиборга лойиқ.

Беруний туманида ҳам пиллачилик анъанаси юксак савияда давом эттирилмоқда. Бу йилги мавсумда тумандаги кўплаб оилалар, айниқса, хотин-қизлар пилла парвариши билан шуғулланиб, юртимиз иқтисодиётига ва оила фаровонлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Шулардан бири — Ибн Сино маҳалласида яшовчи Мухаббат Абдуллаева. У жорий мавсумда 4 қути ипак қурти олиб, уларни намунавий парваришлаш орқали 1 тонна пилла етиштиришни мақсад қилган. Ҳозирги кунда оила аъзолари ва ёрдамчилар билан биргаликда пилла терими қизғин давом этмоқда.



Пиллачилар меҳнатини рағбатлантириш мақсадида туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари С.Козиева уларнинг хонадонларига ташриф буюрди. У меҳнаткаш аёлларга самимий тилаклар билдириб, кумуш тола баракасини тилади, – деп маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими бошлиғи А.Уразова.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги