Чемпионлик амударёлик қизларга насиб этди

244

21 май куни футбол бўйича 14 ёшли қизлар ўртасида Қорақалпоғистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада Нукус шаҳри ва туманлардан жами 6 та жамоа иштирок этди ва чемпионлик учун ўзаро қизғин кураш олиб борди.

Қизиқарли ўтган ўйинлар якунида, Амударё тумани спорт мактаби тарбияланувчилари барча рақибларини енгиб, Қорақалпоғистон чемпиони унвонига сазовор бўлди.




Иккинчи ва учинчи ўринлар эса Хўжайли ва Қўнғирот туманлари спорт мактаблари жамоаларига насиб этди.

– Мусобақага пухта тайёргарлик кўрган эдик. Аммо, бугун омад рақиб жамоага кулиб боқди. Келгусида бундан хулоса чиқариб, ғолибликни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз, – дейди Хўжайли тумани спорт мактаби жамоаси аъзоси Сарбиноз Бийсенбаева.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.