Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди

262

Беруний тумани партия ташкилоти Кенгаши ҳузуридаги «Аёллар клуби» раҳбари М.Дурдибаева ташаббуси билан «Махтумқули» ОФЙ ҳудудида жойлашган 12-сонли оилавий шифокорлик пунктида «Аёл саломатлиги – соғлом келажак гарови» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими бошлиғи А.Уразова.

Мазкур тадбирда «Ҳаракатлар стратегияси»да белгиланган ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, хусусан, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Айниқса, жойларда тезкор ва сифатли тиббий хизматларни йўлга қўйиш орқали аҳоли, хусусан, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир давомида хотин-қизлар учун яратилган шароитлар, соғлиқни сақлаш тизимидаги янгиликлар ва истиқболдаги режалар ҳақида суҳбат олиб борилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди ва тегишли мутахассислардан атрофлича жавоблар олди.

Бундай учрашувлар аҳолининг, айниқса, хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ошириш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги