Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги «Ахборот технологиялари соҳасидаги таълим тизимини янада жадаллаштириш, илмий-тадқиқотларни ривожлантириш ва ИТ-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти томонидан умумтаълим мактаблари битирувчилари ўртасида «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича олимпиада ташкил этилди.

Дастлаб институт ректори Б.Жоллибеков ўтказилаётган олимпиада иштирокчиларига институт ҳақида ва бугунги кунда IT соҳасининг аҳамияти ва қишлоқ хўжалигидаги ўрни ҳақида маълумотлар келтириб, иштирокчиларга омад тилади.

Сўнг ташкилотчилар томонидан олимпиада тартиб-қоидалари тушунтирилди.

Қарийб 3 соат давом этган олимпиаданинг боришини ота-оналар ва мураббийлар онлайн кузатиб бориши учун шароитлар яратилди.





Олимпиада якунига кўра Шуманай туманидаги 7-сонли мактаб битирувчиси И.Тўлепов ғолиб бўлди. Унга институт томонидан тайёрланган қимматбаҳо совға ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Олимпиадада фаол иштирок этган иштирокчилар ҳам муносиб тақдирланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги