Мактаблар қувватини оширишнинг мақбул йўлларидан бири – хусусий шериклик

271

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Жорий йилда янги мактаблар қуриш учун Ислом тараққиёт банкидан 200 миллион доллар жалб қилинди. Бунинг эвазига 58 та мактаб қурилиб, 72 мингта ўқувчи ўрни яратилади.

Бунга қўшимча равишда вилоятлар ҳокимларига жорий йилда халқаро молия ташкилотлари билан ишлаб, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Қатар, Жанубий Корея каби давлатлардан инвесторлар олиб келиб, маҳаллий тадбиркорларга шароит яратиб, мактаб қурилишига 10 миллион доллардан маблағни жалб қилиш бўйича топшириқ берилди.

Мактаблар қувватини оширишнинг мақбул йўлларидан бири хусусий шериклик экани таъкидланди.

Шу боис мактаблар ва боғчалар учун хусусий шериклик лойиҳаларининг эълонда туриш муддати 45 кундан 30 кунга қисқартирилади.

Мутасаддиларга жорий йилда мактаб таълимида камида 100 та шундай лойиҳани бошлаш топширилди.

ЎзА