Мусобақа ғолиблари тақдирланди

Нукус туманида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги» ўйинларига апрел ойида старт берилган эди.
Ушбу спорт мусобақаси футбол ва кичик футбол, шахмат турлари бўйича ўтказилди, мусобақада 500 дан ортиқ ҳудуд ёшлари иштирок этди ва мусобақа якунида ғолиблар аниқланди.
14 май куни туман марказидаги Эдиге боғида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими бошлиғи И.Қаландаров, туман прокурори П.Халмуратов, Ички ишлар бўлими бошлиғи С.Қаллибеков ва соҳа раҳбарлари иштирок этишди.
Кечада сўзга чиққанлар томонидан сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, ёшларимизнинг халқаро мусобақаларда қўлга киритаётган ютуқлари ҳақида кенг тарзда сўзлаб, мусобақа ғолибларини қўлга киритган ғалабаси билан табриклади ва келгусида ҳам янада улкан ютуқларни қўлга киритишига тилак билдирди.









Шундан сўнг ёшлар учун юртимизга машҳур эстрада юлдузлари иштирокида гала концерт ташкил этилиб, унда ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар кечага ўзгача завқ бағишлади.







Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси