Ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилмоқда

Беруний тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори Ф.Примов ушбу тумандаги Жайхун ва Навоий маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди, – деб маълум қилади туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими бошлиғи А.Уразова.
Ушбу учрашувнинг асосий мақсади – фуқароларнинг ижтимоий хизматлар соҳасидаги мурожаатларини эшитиш ва уларни самарали ва ўз вақтида ҳал этиш эди.
Учрашувда Ижтимоий хизматлар маркази директори Ф.Примов, аҳолининг турли соҳалардаги, хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар, кам таъминланган оилалар ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга оид мурожаатларини тинглади. Шунингдек, аҳоли томонидан илгари сурилган муаммоларни ҳал этиш йўллари ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ижтимоий хизматлар маркази томонидан мурожаатларни тез ва самарали тарзда кўриб чиқиш ва уларнинг ҳал этилишида аҳолининг фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги