Газ билан таъминлашнинг узлуксизлиги таъминланмоқда

247

Бугунги кунда «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиали томонидан шахсий хўжаликларни суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар самарали амалга оширилмоқда.

Кегейли тумани бўйича табиий газ етиб бормаган қишлоқ жойларидаги суюлтирилган газга мослаштирилган 1865 хўжаликка ҳам бир меъёрда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришда, жами 4828 та айланма маиший газ баллонлари ишлатилмоқда.

– 2024 йил учун аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш режаси 357,8 тоннани ташкил этиб, амалда 364,5 тонна (102 фоиз) етказиб берилди, – дейди Кегейли тумани газ таъминоти филиали суюлтирилган газ хизмати бошлиғи В.Бекниязов.

Тумандаги суюлтирилган газга мослаштирилган ҚФЙлардан «Ақтуба» қишлоғига 268, «Абат» қишлоғига 102, «Жаңа базар» қишлоғига 153, «Жалпақ жап» қишлоғига 490, «Кўк ўзак» қишлоғига 410, «Қумшунгул» қишлоғига 239, «Узимбоғ» қишлоғига 128, «Ишанқалъа» қишлоғига 75 хўжаликка суюлтирилган газ етказиб берилади.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш режаси 114 тоннани ташкил этиб, амалда 114 (100 фоиз) тонна етказиб берилди.



Қорақалпоғистон ахборот агентлиги